Вашингтон 100 000 та 155 миллиметрли артиллерия ўқларини сотиб олади, бу украиналик аскарларга камида бир неча ҳафта давомида шиддатли жанговар операцияларни ўтказишга ёрдам беради.
Сеул ва Вашингтон ўртасидаги махфий қурол-яроғ битими доирасида АҚШ биринчи марта Жанубий Кореядан Украина Қуролли кучлари учун мўлжалланган артиллерия снарядларини сотиб олади.
Келишувдан хабардор АҚШ расмийлари АҚШ Украинага етказиб бериш учун 100 минг 155 миллиметрли артиллерия ўқларини сотиб олишини айтди.
Бу рақам Украина артиллерия бўлинмаларини камида бир неча ҳафталик шиддатли жанговар ҳаракатларни таъминлаш учун етарли.
Шартноманинг Қўшма Штатлар орқали ўтиши Жанубий Кореяга Украинага ҳалокатли ҳарбий ёрдам кўрсатмаслик бўйича ўзининг оммавий мажбуриятини бажаришга имкон беради, шу билан бирга Шимолий Кореяни ушлаб туришда Сеулнинг асосий иттифоқчиси бўлган Вашингтонга ёрдам беради.