АҚШ Украинага 800 миллион доллар ёрдам тайёрлади – ОАВ

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинага 800 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишни режалаштирмоқда. 18-август, пайшанба куни, деб ёзади Reuters.

Агентлик маълумотларига кўра, Amerika етакчиси Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги қадамни бошлаб беради. Таъкидланганидек, бунинг учун у АҚШ заҳираларидан ортиқча қуролларни топшириш ҳуқуқидан фойдаланади.

Нашр янги ёрдам пакети 19 август куни эълон қилинишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ўртасида Киевга қурол етказиб бериш асосий мавзу бўлган музокаралар ўтказилган эди.