АҚШ Украинага қарши репрессия ва урушдаги иштирокига жавобан Беларуссияга қарши янги санкциялар киритди

Белоруссиядаги демократик ҳаракат ва фуқаролик жамиятига қарши шафқациз ҳаракатларга жавобан АҚШ янги санкцияларни эълон қилди. АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу янги чекловлар учта юридик ва тўққиз жисмоний шахсга, шунингдек, Беларуссиянинг расмий раҳбари Александр Лукашенко томонидан фойдаланилган самолётга нисбатан киритилган.

«Санкциялар 2020-йил августида бўлиб ўтган сохта президентлик сайловлари ортидан демократия тарафдори ҳаракат ва фуқаролик жамиятига қарши давом этаётган тазйиқларга жавобдир. Бу ҳаракатлар, шунингдек, Қўшма Штатлар Минскдаги режимни Россиянинг Украинага қарши асоссиз урушида ўз иштироки учун жавобгарликка тортишга тайёрлигини кўрсатади», дейилади хабарда.

Санкциялар бир қанча ташкилотларга, жумладан Беларуссия автомобил заводи (БелАЗ), Минск автомобил заводи (МАЗ) ва Беларуссия Марказий сайлов комиссиясига, шунингдек, бир қанча шахсларга, жумладан БелАЗ директори Сергей Никифорович, МАЗ раҳбари Валерий Иванкович ва Беларуссия МСКнинг етти аъзоси.

Шунингдек, Александр Лукашенко фойдаланаётган ҳукумат Boeing-737 (EW-001PA) самолётига нисбатан ҳам санкциялар жорий этилди.

«Лукашенко EW-001PA ва бошқа шахсий самолётлардан эксклюзив фойдаланиш ҳуқуқига эга ва улардан шахсий саёҳатлар учун фойдаланади. Бундан ташқари, Лукашенко EW-001PA самолётидан оиласи ва унинг атрофидаги бошқа аъзолари билан халқаро саёҳатлар учун фойдаланган», – деди АҚШ молия вазирлиги.