АҚШ Украинага артиллерия етказиб беришга тайёрланмоқда

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украинани артиллерия билан таъминлаш устида ишламоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки 12-апрел, сешанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Шундай қилиб, у АҚШ армиясининг Россиянинг Донбассдаги Украина қўшинларини ўраб олиш ва мағлуб этиш режалари ҳақидаги прогнозини айтди. Шу билан бирга, Украинани имкон қадар заифлаштириш мақсадида мамлакатнинг қолган ҳудудларига ҳаво ва ракета зарбалари давом этади.

«Биз можаронинг бу босқичи узоқ давом этишини ҳам кутамиз. Россия ўзининг шафқатсиз тактикасини ўзгартиради, деган хаёлга бормаслигимиз керак», деди у.

Шунинг учун АҚШ Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам беришда давом этади.

«Биз Украина раҳбариятининг сўровларини кўриб чиқмоқдамиз ва таҳлил қилмоқдамиз. Ўтган ҳафта улар бизнинг Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси раҳбари ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчимиз билан телефон орқали суҳбатлашди – икки соатлик суҳбат давомида улар ушбу рўйхатдаги нарсаларни кўриб чиқдилар. .. Биз украиналикларни яқинда ҳукуматларимиз ўртасидаги музокараларда сўраган артиллерия тизимлари билан таъминлаш устида ишлаяпмиз», деди Псаки.

Унинг аниқлик киритишича, гап АҚШ захираларидаги артиллерия ва бошқа иттифоқчилардан қурол-яроғ ўтказилишини осонлаштириш ҳақида бормоқда.