АҚШ ҳукумати нефт қазиб олишни кўпайтириш бўйича яширин музокаралар олиб борди

АҚШ расмийлари Саудия Арабистони раҳбарлари билан глобал нефт қазиб олишни кўпайтириш бўйича махфий битим тузишга ҳаракат қилди.

«АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Республикачилар партияси аъзолари Байден маъмурияти ва Саудия Арабистони ўртасидаги «ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича махфий келишув» муваффақиятсиз якунлангани ҳақидаги маълумот бўйича тергов бошланганини эълон қилди», — дейилади материалда.

Қайд этилишича, New York Times газетасининг ёзишича, АҚШ Давлат департаменти ва Миллий хавфсизлик кенгаши расмийлари ноябр ойида АҚШда бўлиб ўтган сайловлар олдидан ОПЕК+ мамлакатлари томонидан нефт қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича Саудия Арабистони билан яширин музокаралар олиб боришга уринган. Август ойида ОПЕК+ ишлаб чиқаришни қисқартиришини эълон қилди ва бу президент Байденга зарар етказди.

«Агар маъмурият америкалик энергия ишлаб чиқарувчилари зарарига ва сиёсий мақсадларда яширин келишувлар бўйича музокаралар олиб бораётган бўлса, Америка халқи бу ҳақда билишга лойиқ», деди тергов ташаббускорларидан бири, депутат Жеймс Коммер.

Bloomberg нинг қўшимча қилишича, келаси йили назорати Республикачилар партиясига ўтадиган Вакиллар палатасида АҚШнинг амалдаги маъмуриятининг энергетика сиёсати бўйича бир нечта текширувлар аллақачон эълон қилинган.