АҚШ жангарилари НАТО миссиясини кучайтириш учун Руминияга етиб келишди

Америка ҳарбий самолётлари Руминия ҳарбий-ҳаво кучлари ва Италиянинг Eurofighter самолётлари билан биргаликда қўшма машғулотлар ўтказади.

Американинг F-15 қирувчи самолётлари НАТОнинг Қора денгиз минтақасидаги мавжудлигини кучайтириш учун Кампия-Турзидаги Руминия авиабазасига етиб келди. Бу ҳақда кеча алянс матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Америка самолётлари Руминия ҳарбий-ҳаво кучлари ва Италиянинг Eurofighter самолётлари билан биргаликда 18-22 декабр кунлари қўшма парвозларни амалга оширади.

«Бу вақт мобайнида Италия, Руминия ва АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари иттифоқдош давлатлар ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш учун биргаликда учади. Режалаштирилган ушбу жойлаштириш Қора денгиз минтақасида Иттифоқчи ҳаво кучларининг мавжудлигини таъминлаш, кўп миллатли муносабатларни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилашга қаратилган», – дейилади хабарда.

Италиялик Eurofighters НАТО ҳаво полицияси миссияси таркибида Руминияда бўлиб, кейинги уч ой давомида у ерда қолади.