АҚШда тинч намойишчиларнинг 50 дан ортиғи қўлга олинди

АҚШда Ички ишлар вазирлиги биноси олдида норозилик намойиши пайтида 50 тадан ортиқ одам ҳибсга олинди. Тадбир давомида эко-фаоллар ва политсия ходимлари ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Мелисса Шварц The Washington Post нашрига хавфсизлик ходимлари кўп жароҳат олганини тасдиқлади, улардан бири касалхонага ётқизилди.

Вашингтондаги АҚШ Ички ишлар вазирлиги олдида норозилик намойиши кеча, 221 йил 14 октябр, пайшанба куни бўлиб ўтди.

Газетанинг ёзишича, ўнлаб намойишчилар Ички ишлар вазирлиги биносига киришга муваффақ бўлишган. Ташқарида қолганлар полиция қуршовини ёриб ўтишга ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг бино эшигини ёпишига йул қўймасликка ҳаракат қилишди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Мелисса Шварц газетага хавфсизлик ходимлари «кўп жароҳатлар» олганини тасдиқлади, улардан бири касалхонага ётқизилди. Акция ташкилотчилари 55 киши ҳибсга олинганини эълон қилишди. Фаолларга кўра, полиция электр шок ва таёқлардан фойдаланган ҳолда «тажовузкор ҳаракат қилган».

Намойишчилар АҚШ ички ишлар вазири Деб Холанн билан гаплашмоқчи эканликларини айтишди. Бироқ, у ўша куни Вашингтонда бўлмаган.

Ички ишлар вазирлиги биноси олдидаги намойиш қазиб олинадиган ёқилғига қарши душанба куни бошланган беш кунлик кампаниянинг бир қисми эди. Америка пойтахтида йиғилган фаоллар АҚШ маъмуриятидан иқлим бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилишини ва қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳаларни маъқуллашни тўхтатишни талаб қилмоқда. Акция иштирокчилари орасида Американинг туб халқларининг кўплаб вакиллари бор.