АҚШда торнадо Амазон омборини вайрон қилди

Американинг бир қанча штатларини қамраб олган кучли торнадо натижасида Амазон омбори вайрон бўлди.

Американинг Эдвардсвилл шаҳрида (Иллинойс штати) Амазон омборига торнадо келиб тушди. 50 дан 100 нафаргача одам вайроналар остида қолиши мумкин, деб хабар берди Fox News 11-декабр, шанба куни маҳаллий ҳокимиятга таяниб.

Воқеа жойида қутқарувчилар ва шифокорлар ишламоқда. Ҳозирда қурбонлар ҳақида расмий маълумотлар йуқ.

Шунингдек, торнадонинг ўтиши натижасида камида икки киши ҳалок бўлди, яна 20 киши Арканзас штатининг Монет шаҳридаги қариялар уйи қисман вайрон бўлганидан кейин вайроналар остида қолмоқда. Маълумки, камида беш киши жароҳат олган, бироқ улар вайронага айланган бинодан чиқиб кетишга муваффақ бўлган. Табиий офат натижасида томнинг бир қисми узилиб, бинонинг бир қаноти қулаб тушган.

Жума куни бошида америкалик метеорологлар Арканзас, Кентукки ва Иллинойс штатларининг бир қанча округларида торнадо бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.