АҚШнинг B-52 ядровий бомбардимончи самолёти Польша қирувчилари билан бирга Россия чегараси бўйлаб парвоз қилди

Американинг B-52 ядровий бомбардимончи самолёти Польша қирувчи самолётлари билан бирга Россия чегарасига яқин Болтиқбўйи давлатлари орқали ўтиб, Россия чегараси бўйлаб парвоз қилди.

Тадбирни 11-март, шанба куни кечқурун Польша бош вазири ўринбосари Мариуш Блашак қайд этди.

«Польша қирувчилари яна бир бор Американинг B-52 бомбардимончи самолётига ҳамроҳлик қилишди. Бу ҳамкорлик машғулотларининг муҳим қисмидир. Биз биргаликда НАТОнинг шарқий қаноти хавфсизлигини таъминлаймиз», дейилади хабарда.

Дунё харитасида реал вақт режимида самолётларни кузатиш имконини берувчи Flightradar портали маълумотларига кўра, бомбардимончи самолёт Россия билан чегарадош Болтиқбўйи мамлакатлари орқали парвоз қилган.

Американинг B-52 ядровий бомбардимончи самолёти Россия чегараси бўйлаб парвоз қилди

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Қўшма Штатлар Европага стратегик бомбардимончи самолётларини жойлаштирган эди.