Ақшнинг Индиана штатида савдо марказида отишма юз берди, қурбонлар бор

Индиана штатининг Гринвуд шаҳрида қуролли еркак савдо марказидаги озиқ-овқат кортига ўт очди ва қуролланган фуқаро томонидан отиб ўлдирилди.

 

Бу ҳақда штат полициясига таяниб, Thе Associated Press хабар бермоқда.

 

Отишма натижасида камида уч киши ҳалок бўлган, яна икки киши яраланган.

 

Полиция бошлиғининг сўзларига кўра, бир киши милтиқ ва бир нечта ўқ-дорилар билан Greenwood Парк савдо марказига кириб, озиқ-овқат майдонига қарата ўқ отишни бошлаган.

 

Савдо марказида қонуний равишда ўқ отар қурол олиб юрган 22 ёшли йигит отишма бошлаган эркакни отиб ўлдирган.

 

«Куннинг ҳақиқий қаҳрамони – бу ўша озиқ-овқат кортида қонуний равишда ўқ отар қурол олиб юрган ва отишма бошлаган заҳотиёқ отишмани тўхтата олган фуқаро», – деди полиция.

 

Жароҳат олган икки киши орасида 12 ёшли қиз ҳам бор. Унинг аҳволи барқарор.