Ақшнинг собиқ мудофаа вазири вафот этди

Пентагоннинг собиқ раҳбари Эштон Картер Ақшда 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 25-октабр, сешанба куни унинг оила аъзоларининг изоҳига таяниб, Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Собиқ вазир 24-октабр, душанба куни кечқурун тўсатдан юрак хуружидан сўнг вафот этди.

У аввалроқ Ақшнинг 44-президенти Барак Ўбама маъмуриятида ишлаган. Хусусан, амалдор 2015-йилнинг 17-февралидан 2017-йилнинг 20-январигача Ақш Мудофаа вазирлигини бошқарган.

Ўбама Картерни Мудофаа вазири лавозимига 2014-йил декабрида таклиф қилган эди. Ақш Сенати 2015-йил 1-февралда унинг номзодини тасдиқлаган.

Эътибор беринг, Картер Сурия ва Ироқдаги «Исломий давлат» ҳарбий гуруҳини орқага суришга ва унга зарба беришга қаратилган ҳарбий стратегиянинг бошланишини назорат қилишга ёрдам берган.

Ақш Мудофаа вазири лавозимига номзод сифатида Эштон Картер Ғарб давлатлари Россияга собиқ иттифоқ республикалари, жумладан, Украинани ҳам ўз манфаатлари зонаси сифатида кўриш ҳуқуқини бермаслиги керак, деди.

Картер мудофаа вазири сифатида Украина Донбассдаги россиялик ҳарбий жиноятчиларга қарши курашиш учун қурол-яроғ билан таъминлаши кераклигини таъкидлади. Бундан ташқари, расмий Россияни Ақш учун глобал таҳдид деб атади.