Лашкар Гах шаҳрининг тинч аҳолиси 48 соат ичида эвакуация қилиниши керак. Толибон қўлга олган шаҳарда шу вақтгача сулҳ режими амал қилади.
«Толибон» радикал ҳаракати тарафдорлари (Россия Федерацияси ва бошқа мамлакатлар ҳудудида тақиқланган) Афғонистон жанубидаги Гилманд вилоятининг маъмурий маркази Лашкаргоҳ шаҳрини ўз назоратига олди. Бу ҳақда жума куни АФП Афғонистон хавфсизлик хизматларидаги манбасига таяниб хабар берди.
Толибоннинг расмий вакили (Россия Федерацияси ва бошқа мамлакатлар ҳудудида тақиқланган) Забиҳуллоҳ Мужоҳид ўзининг Твиттер-даги саҳифасида Ҳирот, Қандаҳор, Ҳилманд ва Бадғис вилоятлари тўлиқ Толибон қўлида эканлигини айтди.
14 апрел куни АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондаги операцияни тўхтатиш ҳақидаги қарорини эълон қилди, бу Америка тарихидаги энг узоқ хорижий ҳарбий кампания бўлди. Бунинг фонида, Ислом республикасида, Толибон ҳаракати (Россия Федерацияси ва бошқа мамлакатлар ҳудудида тақиқланган) бир қанча йуналишларда ҳужум тезлигини оширганлиги сабабли, хавфсизлик ҳолатининг кескин ёмонлашуви рўй берди. Ҳар хил очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, шунингдек, толибларнинг ўзлари айтганидек, радикаллар мамлакат ҳудудининг 60% дан 85% гача, шу жумладан, бешта давлат — Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон билан чегарадош ҳудудларни назорат қилади.