Афғонистонда Толибон аёлларга телесериалларда рол ўйнашни тақиқлаган

Афғонистонда “Толибон” исломий ҳаракати аёлларга телесериалларни суратга олишни тақиқлади.

Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Бундан ташқари, журналистлар ва бошловчилар ҳижобда экранга чиқишлари шарт эди. Ҳаммаси бўлиб Толибон Афғонистон телеканаллари учун саккизта янги талабни эълон қилди. Бундан буён “шариат тамойиллари ёки ислом қонунлари ҳамда афғон қадриятларига зид” филмларни эфирга узатиш, шунингдек, ўзининг аврат жойларини фош қилувчи эркакларни суратга олиш тақиқланади.

Толибон “динни таҳқирловчи ёки афғонларни ҳақоратомуз деб ҳисобланиши мумкин бўлган” комедия ва кўнгилочар кўрсатувларни тақиқлаган. Шунингдек, улар бошқа маданий қадриятларни тарғиб этувчи хорижий филмлар кўрсатилишини тўхтатишни талаб қилмоқда.