Африка Украинага ҳарбий ёрдам беради

Марокаш АҚШ тавсиясига кўра Украинага Т-72 танклари учун эҳтиёт қисмлар етказиб беради.

Бу ҳақда Le Journal De L’afrique хабар бермоқда.

«Апрел ойида Қўшма Штатлар Украина ҳарбийларини етказиб бериш учун Т-72 танкларини қидираётган эди. Кейинчалик Полша ўз ёрдамини таклиф қилди. Энди бу танклар Ғарбда камдан-кам учрайдиган нарсага айланди», – дейилади хабарда.

Энди Марокаш АҚШ тавсиясига кўра Украинага Т-72 танклари учун эҳтиёт қисмлар етказиб беради. Марокаш Қироллиги Африкада Украина томонига ҳарбий ёрдам кўрсатган биринчи давлатга айланади.