Агар Россия учувчисиз учар восита сотилса, Ақш Эронга қарши санксияларни кучайтиради

Ақш Эрон Россияга учувчисиз самолётлар етказиб беришга қарор қилса, унга қарши санксияларни кучайтиради.

 

Бу ҳақда 18-июл, душанба куни Ақш Давлат департаменти расмий вакили Нед прайс брифинг чоғида маълум қилди.

 

«Биз аллақачон Эрон томонидан учувчисиз технологиялар билан таъминланиши борасида ўз хавотирларимизни билдирган эдик. Вазиятни кузатишда давом этамиз. Бизнинг барча санксияларимиз ўз кучида қолмоқда. Ҳар қандай бундай операция бизда мавжуд бўлган бир қатор санксияларга олиб келади ва, эҳтимол, дунёнинг бошқа бир қатор давлатлар томонидан хам», деди у.

 

Гап юқори аниқликдаги ракеталар билан қуролланиши мумкин бўлган Шаҳед-191 ва Шаҳед-129 жанговар дронлари ҳақида бормоқда. Маълумки, Россия делегацияси ушбу дронларни ўрганиш учун июн ойида Эрон марказидаги Кошан аэродромига камида икки марта ташриф буюрган.

 

Бир кун олдин Ақш разведкаси Эроннинг Россияга бир неча юзта учувчисиз учиш аппаратлари, жумладан жанговар қурилмаларни етказиб бериш ниятидан хабар топгани ҳақида хабар берилганди. Қўшма Штатлар ушбу қуролни сотиб олиш зарурати, эҳтимол, Россия Федерациясининг Украинага қарши урушда катта йўқотишлари билан боғлиқ, деб тахмин қилди.