Airbnb ниҳоят Россия ва Беларусдаги фаолиятини тўхтатди

Airbnb Россия ва Беларусдаги фаолиятини тўхтатди. Бу шуни англатадики, ушбу мамлакатларда турар жойни брон қилиш тўхтатилган ва бу мамлакатлардан келган меҳмонлар хорижда энди брон қила олмайди.

Компаниянинг таъкидлашича, бу меҳмонларга ҳам, турар жой билан таъминлайдиган мезбонларга ҳам таъсир қилади. Россия ва Беларусда эълон тақвимлари блокланган. Энди янги меҳмонларни кутиб олишнинг иложи йўқ.

Барча мамлакатлардаги фойдаланувчилар ушбу мамлакатларда турар жой банд қила олмайди ёки шарҳ қолдира олмайди.

Россия ва Белоруссиядан келган меҳмонлар энди Airbnb-да банд қила олмайди.

Эслатиб ўтамиз, уруш бошида хорижликлар Airbnb орқали Украинада 48 соат ичида 1,9 миллион долларга жой банд қилган эди.