Алянснинг аксарият мамлакатлари қурол-яроғини тугатди

НАТОга аъзо кичик давлатлар Украинага қурол етказиб бериш имкониятларини тугатган. Бу ҳақда 26-ноябр, шанба куни The New York Times ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, алянснинг 30 та давлатидан 20 таси “сезиларли даражада ҳолдан тойган”.

Шу билан бирга, қолган 10 таси ҳали ҳам кўпроқ қурол билан таъминлай олади. Улар орасида Франция, Германия, Италия ва Нидерландия бор.

The New York Times маълумотларига кўра, НАТО давлатлари аллақачон Украинага жами 40 миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб берган, бу Франциянинг йиллик мудофаа бюджетига тўғри келади. Нашрнинг таъкидлашича, Париж Киевга 18 та Caesar гаубицасини – ўз артиллериясининг тахминан 20% ни берган. Бундан ташқари, Германия ҳам аввалроқ Украинага ёрдам бериш имкониятларини деярли тугатганини билдирган эди. Мудофаа вазири Гидо Кросетто ноябр ойи бошида Италия янги етказиб беришни режалаштирмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, уруш бошланганидан бери Германия Украинага Эрон камикадзе дронларига қарши самарали қурол бўлган 30 та Gepard зенит қуролларини топширди.