Американинг Ф-22 қирувчи самолётлари Полшага етиб келди

АҚШ ҳарбийлари Полшанинг Ласк шаҳридаги авиабазага олтита бешинчи авлод F-22 Raptor қирувчи-бомбардимончи самолётларини жойлаштирди. 29-июл, жума куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Европадаги қўмондонлиги маълумотлари шундан далолат бермоқда.

Бир кун аввал Аляскадан юборилган 90-қирувчи отряднинг самолёти Англиядаги Лейкенхит ҳаво кучлари базасига оралиқ қўнишни амалга оширди.

АҚШнинг Европадаги ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлигига кўра, бу самолётлар “НАТО иттифоқчиларининг Болтиқбўйидан Қора денгизгача қалқонини мустаҳкамлайди”.

Кейинроқ яна олтита Ф-22 Европага етиб келиши режалаштирилган. Маълумотларга кўра, улар Греwиянинг Крит оролидаги Соуда кўрфази базасида жойлаштирилиши мумкин.

Аввалроқ АҚШ НАТО мудофаасини мустаҳкамлаш учун Германияга бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётларини юборган эди. Улар Спангдал авиабазасида жойлаштирилган.