Anonymous хакерлари Россия ҳукуматига қарши “киберуруш” эълон қилди

Anonymous хакерлар гуруҳи аъзолари Россияга киберҳужум уюштираётганликлари ҳақида баёнот беришди.

Anonymous жамоа Россия ҳукуматига қарши киберуруш ҳолатида”, деб ёзган гуруҳ твиттерида.

Хакерлар, шунингдек, Россиянинг RT каналидаги DDoS-ҳужумлари ортида ҳам ўзлари турганини даъво қилмоқда.

Бир кун олдин ФҲҲ раҳбариятининг буйруғи билан ташкил этилган Компютер ҳодисалари бўйича Миллий мувофиқлаштириш маркази (КХМММ) Россия ахборот ресурсларига, шу жумладан Украинада давом этаётган ҳарбий амалиётлар фонида муҳим ахборот инфратузилмаси объектларига (МАИ) компютер ҳужумлари интенсивлигининг кучайиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.