Anonymous Кремлнинг видеокамераларига кириш ҳуқуқини қўлга киритганини даъво қилди

Anonymous гуруҳ номидан ҳаракат қилган хакерлар Кремлнинг видеокузатув тизимига киришни даъво қилишди.

Бу ҳақда улар 6-апрел, Чоршанба куни Twitter эълон қилишди.

«Биз сизнинг барча сирларингизни ошкор қилмагунимизча тўхтамаймиз. Сиз бизни тўхтата олмайсиз. Ҳозир Кремл ичидамиз», — дейилади уларнинг хабарида.

Бунинг исботи сифатида улар Кремл ичида суратга олинган бир қатор видеофилмларни нашр
этишди.

Аввалроқ Anonymous 65 терабайт Росавиация маълумотларини йўқ қилгани ҳақида хабар берилган эди. Киберҳужум натижасида тармоқ ишламади ва серверлардаги барча ҳужжатлар, почта, файллар йўқ қилинди.

Бунгача Anonymous Россия Федерацияси Марказий банкининг 28 ГБ маълумотларини эълон қилди.