Асад Россия Федерациясининг дунё мувозанатини тиклашдаги роли ҳақида эълон қилди

Сурия Араб Республикаси (САР) Президенти Башар ал-Асад ўз интервюларидан бирида Россия Федерациясининг жаҳон миқёсидаги роли халқаро мувозанатни тиклашдан иборат эканлигини очиқ айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, дунёдаги аксарият мамлакатлар бундан фақат фойда кўришади.

Чорак аср давомида халқаро муносабатлар тизимида кучларнинг номутаносиблиги кузатилмоқда, деди Сурия раҳбари.

«Россиянинг роли йуқолган мувозанатни тиклашдан иборат. Турли халқаро платформалардаги сиёсий ва дипломатик қадамлар билан бир қаторда, Россиянинг дунёда мавжудлигини кучайтириш бу жараёнда муҳим рол ўйнайди», деди Асад.

САР президентининг таъкидлашича, аксарият давлатлар, «биринчи навбатда, кичик давлатлар, шу жумладан, Сурия ҳам мувозанатли дунё тартибидан фойда кўради».

«Россиянинг Суриядаги роли фақат халқаро терроризмга қарши курашиш билан чекланган деб ўйламаслик керак», — дея хулоса қилди у.

2017 йил январ ойида Россия Федерацияси ва Сурия ўртасида САР ҳудудида Россия Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини жойлаштириш тўғрисидаги битимга протокол имзоланди. Унда Россия ҳарбийлари жойлашган жойларни ва Тартус портидаги моддий-техник қўллаб-қувватлаш пунктининг қирғоқ чегараларини ташқи муҳофаза қилиш Сурия томонининг кучлари томонидан амалга оширилганлиги ва ҳаво ҳужумидан мудофаа, ички хавфсизлик ва жойлаштирилган жойларда қонунийликни таъминлаш Россия томонининг масъулияти ҳудудида эканлиги таъкидланган. Шартнома ва протокол имзоланган кундан бошлаб 49 йил давомида амал қилади, кейинчалик 25 йиллик муддатларга узайтирилиши мумкин.