Австралияда намойишчилар собиқ парламент биносига ўт қўйди

Австралия пойтахти Канберрада 30-декабр, пайшанба куни тубжой халқлар тарафдорлари мамлакатнинг собиқ парламенти биносига ўт қўйишди.

Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Эски парламент биносининг кириш эшиклари ёниб кетган.

Ҳодиса икки ҳафта давом этган норозилик намойишларидан сўнг содир бўлди. Австралия Бош вазири Скотт Моррисон зўравонликларни қоралади.

«Мен австралияликларнинг бу мамлакатдаги демократия рамзига ўт қўйишига олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан нафратланаман ва даҳшатга тушаман», деди у.

Ёнғин бошланганидан кейин тарихий бино ходимлари эвакуация қилинган.