Австрия канцлери “Шимолий оқим 2” лойиҳасини қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Австрия канцлери Карл Нехаммернинг айтишича, “Шимолий оқим-2” газ қувурининг имкон қадар тезроқ ишга туширилиши Европа Иттифоқи манфаатларига мос келади.

Сешанба куни нашр этилган Welt газетасига берган интервюсида Нехаммер «Шимолий оқим 2» режалаштирилганидек тез ишга тушишини кутмоқдаман.

Унинг сўзларига кўра, Европа қайта тикланадиган энергия манбаларига пул тикмоқда, аммо Европа давлатлари нефт ва газга муҳтож экан, манбаларни диверсификация қилиш муҳим.

“Шимолий оқим 2” Европа Иттифоқига энергия хавфсизлигини таʼминловчи муҳим лойиҳадир”, – дея таъкидлади Австрия канцлери.

Шу билан бирга Нехаммер «Шимолий оқим 2» газ қувури билан боғлиқ вазиятни Россиянинг Украинага нисбатан сиёсати билан боғлашга қарши чиқди.

«Мен «Шимолий оқим 2″ нинг ишга туширилишини Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари билан боғлаш керак деб ўйламайман. Демак, Европа Иттифоқи фақат ўзига зарар келтиради», – деди канцлер.

“Шимолий оқим 2” Европа лойиҳаси бўлиб, ундан “Москвага босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланмаслик керак”, деди у.

«Шунингдек, зўравонлик ҳеч қачон сиёсат воситаси бўла олмаслиги ва халқаро ҳуқуқнинг мумкин бўлган бузилиши, ўтмишда бўлгани каби, оқибатларга олиб келиши аниқ. Бу транзит мамлакат сифатида Украина манфаатларини ҳурмат қилиш кераклигини англатади», – дейди Нехаммер.