Байден маъмурияти Россияни Интерполдан сиқиб чиқаришга чақирди

АҚШ Конгресси ҳузуридаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича комиссия аъзолари Давлат департаменти ва Адлия вазирлигига мурожаатнома жўнатиб, Жо Байден маъмуриятини Россияни Интерполдан якуний четлаштиришга эришишга чақирди.

Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Мурожаат муаллифлари Қўшма Штатларнинг барча саъйи-ҳаракатларини олқишлайди, бироқ маъмурият Россияни бутунлай чиқариб юборишга чақириши кераклигини қўшимча қилади.

“Биз сизни АҚШнинг ИНТЕРПОЛдаги позитсиясидан (хусусан, ИНТЕРПОЛ Ижроия қўмитаси ва унинг Молиявий маслаҳат гуруҳи) Россиянинг ИНТЕРПОЛ хизматларидан суиистеъмол қилишига қарши ҳар қандай ҳаракатсизлик АҚШнинг ИНТЕРПОЛга қўшадиган ҳиссаси учун жиддий оқибатларга олиб келишини аниқ кўрсатишга чақирамиз. «, дейилади баёнотда.