Байден Путинни Украинанинг тинч аҳолисини йўқ қилишда айблади

Россия президенти Владимир Путин Украина маданияти ва ўзига хослигини йўқ қилиш ниятида.

Бу ҳақда 27-май, жума куни АҚШ президенти Жо Байден АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари академияси битирувчилари олдидаги чиқишида маълум қилди, деб ёзади The Washington Post.

АҚШ Ҳарбий-денгиз академияси битирувчилари олдида қилган чиқишида, Россиянинг Украинадаги мактаблар, шифохоналар ва бошқа фуқаролик инфратузилмаларига ҳужумларини қоралаган Байден Путинни «Украина халқининг маданияти ва ўзига хослигини йўқ қилишга уринаётганликда» айблади.

Байден, шунингдек, Россия агрессиясига қарши курашда глобал ҳамкорлик кучини юқори баҳолаб, Путин «бутун Европани Натога жойлаштиргани, Швеция ва Финляндияни мудофаа иттифоқига қўшилишга ундаганини» қўшимча қилди.