Байден Россияга қарши санкциялар тўғрисидаги иккита қонунни маъқуллади

АҚШ президенти Жо Байден Россия ва Белоруссияга нисбатан қўшимча санкциялар жорий этиш бўйича иккита қонун лойиҳасини имзолади, деб хабар берди Оқ уй.

Хусусан, томонлар Россия Федерациясидан энергия маҳсулотларини олиб киришни тақиқловчи «Россия нефти импортини тўхтатиш тўғрисида»ги қонунни ҳамда Россия ва Белорус билан савдо алоқаларини тўхтатиш норма ва ҳуқуқий санкциялар тўғрисидаги қонунни имзоладилар.

Қонун лойиҳалари бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган эди.

Жорий ҳафтада Қўшма Штатлар Россиядаги энг йирик молия институтлари ва Россия раҳбариятига алоқадор бир қатор шахсларга нисбатан санкцияларни эълон қилди.