Байденнинг рафиқаси Токио Олимпиадасига делегация бошида боради

АҚШнинг биринчи хоними ва АҚШнинг муваққат ишлар вакили Токио Олимпиадасига йул олади.

Делегация таркибига Қўшма Штатларнинг Япониядаги вақтинчалик вакили Раймонд Грин ҳам кирди.

Джилл Байден ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида АҚШ делегациясига раҳбарлик қилади.

Оқ уй матбуот хизмати қуйидагиларни хабар қилди:

«АҚШ президенти Джо Байден бугун 2021 йил 23-июл, жума куни бошланадиган Токио ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросими ва тадбирларида қатнашиш учун Японияга [саёҳат қилиш учун] президент делегациясини тайинлаганини эълон қилди. АҚШ биринчи хоними Джилл Байден делегацияни бошқаради» баёнотда айтилган. Делегация таркибига АҚШнинг Япониядаги вақтинчалик вакили Раймонд Грин ҳам кирди.

Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача бўлиб ўтиши керак эди. Пандемия сабабли мусобақалар бир йилга қолдирилди, энди улар 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади. Ташкилотчилар Ўйинларни чет эллик мухлисларсиз ўтказишга қарор қилишди ва маҳаллий томошабинлар Япониянинг олтита префектурасида, шу жумладан Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада тадбирларига йул қўйилмайди.