Бали оролида 15-ноябрь, сешанба куни G20 давлатлари етакчиларининг учрашуви бошланади.
Делегациялар кортежлари саммит жойига етиб келишмоқда.
Икки кун давом етадиган саммитнинг асосий жойи Нуса Дуа қоясининг тепасида жойлашган Апурва Кемпински Бали курорт меҳмонхонаси бўлади.
Ташкилотчилар веб-сайтига кўра, саммитда лидерлар «ҳозирги долзарб глобал муаммолар, шунингдек, глобал барқарор ва инклюзив ўсиш учун Cовиддан кейинги иқтисодий ва соғлиқни сақлаш ҳаракатлари» ни муҳокама қиладилар.
G20 таркибига Аргентина, Австралия, Бразилия, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Канада, Хитой, Мексика, Россия, Саудия Арабистони, Ақш, Туркия, Франсия, Жанубий Корея, Жанубий Африка, Япония ва Европа Иттифоқи киради.
Саммитда G20 етакчиларидан ташқари, хусусан, ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебреесус, ФИФА президенти Жанни Инфантино, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЕCД) бош котиби Матиас Корманн ҳам иштирок этади.