Банкнинг Хитойдаги филиалининг собиқ директори умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Шанхайдаги йирик давлат банки филиалининг директори пора олгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Шанхайдаги йирик давлат банки филиалининг собиқ директори 21 миллион доллар пора олгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Тегишли қарор пайшанба куни илгари Шанхайда Хитой тижорат ва саноат банки директори бўлиб ишлаган Гу Гоминга нисбатан биринчи рақамли ўрта даражали шаҳар халқ суди томонидан қабул қилинди.

Суд собиқ мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан шахсий манфаатлари йулида фойдаланганини ва учинчи шахслар ва юридик шахслардан кредит олиш ва қурилиш шартномаларини тузишда кўмак эвазига пора олганини исботлади.

Гу Гомин, биринчи бош директор бўлишидан олдин, 2002 йилдан 2019 йилгача Хитой саноат ва тижорат банкида турли масъулиятли лавозимларда ишлаган.

ХХРда коррупцияга қарши кураш 2012 йилда Си Цзинпин бошчилигидаги «бешинчи авлод» раҳбарларининг ҳокимият тепасига келиши билан кучайган. Сўнгги бир неча йил ичида коррупцияга қарши кенг кўламли кампания натижасида нафақат оддий амалдорлар, балки юқори мартабали амалдорлар ҳам лавозимидан маҳрум этилиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.