Беларус армияси жанговар шай ҳолатда

Беларус Хавфсизлик Кенгаши Давлат котиби Александр Волфович давлат тарғибот оммавий ахборот воситаларига Беларус Республикаси қўмондонлиги қуролли кучларнинг ҳарбий қисмларини доимий шай ҳолатда ушлаб туришини айтди.

Вольфович ўз баёнотида Қўшма Штатлар Украинани ҳарбий техника билан таъминлаб, бу билан Беларус учун хавф туғдираётганини айтди. Унинг фикрича, НАТО Беларус Республикаси чегараларига шундай яқинлашмоқчи.

«Беларус атрофида шундай гуруҳлар ташкил этилмоқда, қўшниларимиз қуролланяпти, қўшниларимиз ҳарбийлашмоқда ва бу маълум қийинчиликлар ва мамлакатимиз миллий хавсизлигига хавф туғдирмоқда», — деди Хавфсизлик кенгаши Давлат котиби.

Ўз баёнотида у Полша халқини «дўстона» деб атади ва шу билан бирга 100 та жанговар танклар, гаубицалар ва бошқа ҳарбий қуроллар поляклар портларида қандай туширилганини айтиб берди.

Бундай баёнотларни инобатга олган ҳолда, Беларус Республикаси қўмондонлиги қуролли кучларнинг бирлашмаси ва ҳарбий бўлинмаларини Натонинг тахминий ҳужумига доимо тайёр ҳолатда ушлаб туради.

Россия Осиповский полигонида жойлашган Россия Федерацияси ҳарбийлари учун мўлжалланган бўлиши мумкин бўлган яна камида 50 та «Урал» русумли автомашиналарини Беларусга топширди.