Беларус ташқи ишлар вазири НАТО ва Ғарбни Украинадаги урушда айблади

Беларус ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Украинадаги урушнинг асл сабаби 30 йил аввал Совуқ уруш тугаганидан келиб чиққан. Бу ҳақда АР ёзади.

Ўшанда бирорта ҳам расмий келишув йўқ эди – фақат «жаноблар келишуви»гина Ғарбга ўз ҳукмронлигини таъминлаш, хусусан Шимолий Атлантика алянсини кенгайтириш орқали йўл очди, деди Владимир Макей БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи давомида.

«НАТО кенгайишига интилишда Ғарб хавфсизликнинг ажралмаслигини, бир томон бошқалар ҳисобига ўз хавфсизлигига эришишга интилмаслиги кераклиги ҳақидаги ҳаётий тамойилни самарали енгиб чиқди», деди у.

Макейнинг далиллари Беларуснинг иттифоқчиси бўлган Россиянинг ҳикояларини акс эттиради. Макейнинг таъкидлашича, НАТО ва Ғарб шарққа томон кенгайишга интилиб, «Россия ва Беларуснинг қонуний хавфсизлик манфаатларини ўтказиб юборган». У Натонинг Югославия, Ироқ, Ливия ва Суриядаги «ноқонуний урушлар»даги иштирокини «алянснинг айрим тарихий Шарқий славянлар ва унга туташ ерларга бостириб киришга уринишлари билан бир қаторда» тасвирлаб берди.

«Шунинг учун,- деди у – Украинада давом этаётган хунрезлик учун тўлиқ жавобгарликни коллектив Ғарб ўз зиммасига олиши керак».

У давом этди: «Кўпчилик бошқа давлатлар… ҳеч ким ўз қарашлари, манфаатлари ва қадриятларини бошқаларга юкламайдиган, ягона назорат марказига эга бўлмаган кўп марказли ёки кўп қутбли дунёни яратмоқчи», деди у- Ғарб сўнгги беш аср давомида дунёда ҳукмронлик қилди, шунинг учун у бундай воқеани чексиз давом эттириши мумкинлигига ишонишади.”

У Ғарб иттифоқчиларининг Россияга нисбатан қўйган иқтисодий санкцияларини самарасиз деб масхара қилди, шунингдек, улар энергия ва озиқ-овқат нархларини ошириш эвазига дунёнинг бошқа мамлакатларига етказган зарарига ишора қилди.

Макей ўз нутқини Россия ва Украина ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш ва кенг қамровли стратегик тинчлик келишувига эришишда Беларусга ёрдам таклиф қилиш билан якунлади.

«Музокараларга муқобил йўл йўқ.”-деди у.