Беларус Украина ҳудудига зарба берди – Лукашенко

Беларус президенти Александр Лукашенко Россия ҳарбийларини республикага жойлаштиришга розилигини билдирди. У Украина ҳарбий объектларига Беларус ҳудудидан ҳужум қилганини тасдиқлади.

Бироқ, у Беларус ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслигини даъво қилмоқда. Александр Лукашенко Frans Press агентлигига берган интервюсида Беларусга унинг таклифи ёки рухсатисиз «бирорта ҳам россиялик ҳарбий келмаганини» айтди.

«Шунинг учун уларнинг ҳаммаси менинг розилигим билан. Бу президентнинг вазифаси. Ҳеч бир ҳарбий хизматчи – разведкачи, контрразведка зобити ва бошқалар бу ерда менинг хабаримсиз бўлиши мумкин эмас «, деди у.

У, шунингдек, Украинанинг ҳарбий объектларига мамлакат ҳудудидан ҳужум қилинганини, бироқ унинг таъкидлашича, рус ҳарбийлари буни «ўз бўлинмаларини ҳимоя қилиш учун» қилганини айтди.

«Биз ҳали ҳам айтамиз: ҳа, биз операцияда қатнашяпмиз. Аммо қандай қилиб: биз Беларуснинг ғарбий қисмини, жануби-ғарбий қисмини ёпдик, шунда сиз у ердан русларни орқа томондан урмайсиз. Мана бизнинг иштирокимиз. Ҳа, биз ярадорларни даволадик, ўлганларни Беларус ҳудудига олиб кетишди. Биз украиналикларга ҳам, русларга ҳам дори-дармон бериб келдик. Бу бизнинг ушбу операциядаги иштирокимиз. Биз одамларни ўлдирмаймиз», — дея хулоса қилди Президент.