Бельгия қироли ва қироличаси украиналик қочқинларни қабул қилади

Бельгия қироли ва қироличаси Филипп ва Матилда украиналик қочқинларнинг уч оиласини қироллик хайрия жамғармасига қарашли биноларда жойлаштиришларини маълум қилишди.

Бу ҳақда 16-март, чоршанба куни Белгиянинг RTBF телеканали хабар бермоқда.

«Бу турар-жой бинолари бўлиб, уларнинг асл мақсади кам таъминланган одамларни жойлаштириш учун ижтимоий идораларга тақдим этиш эди, бу қироллик хайр-эҳсони билан эришмоқчи бўлган нарсамизга жуда мос келади», деди Ян Сметс, Royal Donation ташкилоти президенти.

Қочқинлар инқирозини ҳисобга олиб, қироллик оиласи бу уйларни шошилинч қабул қилиш учун тақдим этади, деди у.

«Бу якка тартибдаги уйлар апрел ойининг бошида фойдаланишга топширилади, уларни жиҳозлаш ва кичик ишларни бажариш бас», деб тушунтирди Royal Donation президенти.

БМТ Халқаро миграция бошқармасининг сўнгги маълумотларига кўра, Россия ҳарбийларининг Украинадаги амалиёти бошланганидан бери 3 миллионга яқин одам мамлакатни тарк этган.