Белгия россияликларнинг 200 миллиард доллардан ортиқ транзакцияларини блоклади ва 3 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйди

Россияга қарши иқтисодий санкциялар бошланганидан бери Белгия 196,4 миллиард евро (ёки тахминан 215 миллиард доллар) қийматидаги транзаксияларни ва Россиянинг 2,7 миллиард евро (3 миллиард доллар) активларини блоклади.
Бу маълумотларни Белгия молия вазири Винсент Ван Петегем маълум қилди. Унинг сўзларидан CNN иқтибос келтирмоқда.
Музлатилган активлар Европа санкциялари рўйхатида кўрсатилган 877 жисмоний шахс ва 62 юридик шахсга тегишли бўлиб, блокланган транзаксиялар Европа Иттифоқи томонидан Россияга қўйган бошқа чекловлар натижасидир.


Бундан ташқари, Белгия божхоначилари ҳам санкциялар жорий этилганидан бери Белгия портларида 23 191 та контейнерни тинтув қилишган. Мазкур тинтувлар натижасида 3 дона дабдабали товарлар солинган контейнерга нисбатан ҳуқуқ бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Бундан ташқари, Зеебрюгге портида 1000 та ҳашаматли автомобиллар текширувни кутмоқда.
Ван Петегҳем: «Россияга қарши молиявий санкциялар аллақачон катта таъсир кўрсатмоқда» деди, аммо «Россия режими учун шафқатсиз босқин ва ғайриинсоний ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш етарли эмас» деб огоҳлантирди.


«Шунинг учун биз иккиланмасдан, санкцияларнинг бешинчи пакетини босиб ўтишимиз керак», — дея қўшимча қилди у.
У, шунингдек, «барча аъзо давлатларни Белгия сингари чораларга қатъий риоя қилишга» чақирди. .