Боку АҚШнинг Туркияга қарши санкцияларини қораламоқда

Боку Россиянинг С-400 ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сотиб олганлиги учун АҚШнинг Туркияга қарши санкцияларини қоралашини эълон қилди.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги буни икки томонлама стандартларнинг намойиши деб атади.

«Биз АҚШнинг С-400 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини қўлга киритгани учун Туркияга қарши бир томонлама санкцияларни қўллаш тўғрисидаги қарорини қоралаймиз ва бу қадамни икки томонлама стандартларнинг намойиши деб биламиз», деди Озарбайжон ТИВ сешанба куни ўз веб-сайтида жойлаштирилган шарҳида.

Баёнотда «Туркия томонининг муаммони диалог ва дипломатик йуллар билан ҳал қилиш ҳақидаги таклифи иттифоқчи мамлакат бўлган АҚШ томонидан қабул қилинмаганлиги» учун афсусланиш билдирилган. «Озарбайжон, ҳар доимгидек, Туркиянинг ёнида ва халқаро ҳуқуқ ва адолат асосидаги позитсиясини қўллаб-қувватлайди», дейилади шарҳда. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу масалани «Туркиянинг миллий хавфсизлигига тааллуқли» масалани иложи борича тезроқ ҳал қилиш учун тегишли шошилинч чораларни кўришга чақирди.

Яқин орада Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам АҚШ томонидан Туркияга қарши санктсиялар қўлланилишини «икки томонлама стандартларнинг қабул қилинмайдиган намойиши» деб атади.

АҚШ расмийлари душанба куни Россиянинг С-400 русумли самолётини қўлга киритганлиги сабабли Американинг душманларига қарши санкциялар орқали қарши кураш тўғрисидаги қонун (CAATSA) доирасида Туркияга қарши санкциялар қўлланилишини эълон қилди. Туркия мудофаа саноати бошқармаси, унинг раҳбари ва мамлакатнинг яна уч фуқароси — Мустафо Алпер Денгиз, Серҳат Генчўғлу ва Фарук Йигит чекловлар остида қолди.

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг сўзларига кўра, санктсияларнинг қўлланилиши АҚШ «CAATSA ни тўлиқ амалга ошириши» ва «Россия мудофаа ва разведка сектори билан муҳим келишувларга тоқат қилмаслигини» кўрсатадиган «аниқ сигнал» дир. Туркия ташқи ишлар вазирлиги АҚШ санкцияларини қоралади ва жавоб чораларини кўришга ваъда берди.