Болгария руслар учун виза тўловини икки баравар оширади. Бу ҳақда маҳаллий БНТ нашри туризм вазири Илин Димитровнинг сўзларига асосланиб хабар бермоқда.
Болгария расмийси россияликлар энди соддалаштирилган виза режимидан фойдалана олмаслигини қайд этди.
Шундай қилиб, агар илгари Россия фуқаролари 35 евро тўлашлари керак бўлган бўлса, энди визалар нархи 80 еврогача ошади.
«Ушбу чегирма йўқолади. Россияликларнинг киришини тақиқлаш ишламайди, лекин виза улар учун қимматлашади. Бу Европа Иттифоқи қарори, биз бунга тўлиқ рози эмасмиз, лекин унга риоя қиламиз Иттифоқ аъзолари сифатида бизда шундай бўлади.” — тушунтирди Димитров.
Шунингдек, у тўғридан-тўғри рейслар йўқлигига қарамай, йил бошидан буён 60 минг россиялик Болгарияга ташриф буюрганини таъкидлади. Фуқаролар Болгарияга Туркия орқали киради.
Димитровнинг қўшимча қилишича, айни пайтда Болгария меҳмонхоналарида 20 мингга яқин украиналик қочқинлар жойлаштирилган. Октябр ойи охиригача украиналик қочқинларни жойлаштириш учун ҳукуматнинг уй-жой дастурини узайтиришга ҳаракат қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 31 август куни ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари россияликларга визалар беришнинг соддалаштирилган тартибини бекор қилишга келишиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, Эстония бош вазири Кожа Каллас Берлиндаги Хайек жамғармасининг халқаро мукофотини топшириш маросимида Украина ҳудудлари тўлиқ озод қилинмагунча Россияни изоляцияда сақлашга чақирган эди.