Болгарияда НАТО давлатларининг ҳарбий-денгиз машқлари ўтказилмоқда

Болгария Қораденгиз ҳудудида НАТО йиллик «Бриз» ҳарбий машғулотларини бошлади. Бу ҳақда 22 июл куни News.bg хабар берди.

Қайд этилишича, булар Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери Қора денгиздаги биринчи кенг кўламли маневрларидир.

Уларда Болгария, Албания, Белгия, Греция, Италия, Латвия, Полша, Руминия, Ақш, Туркия, Франсия ҳарбий-денгиз кучларининг 24 та жанговар ва ёрдамчи кема ва катерлари, бешта самолёти, тўртта вертолёти ҳамда 1390 нафар ҳарбий хизматчилари иштирок этмоқда. НАТО денгиз кучлари қўмондонлиги бошчилигида.

Манбаа таъкидлаганидек, машғулотлар ўтказиладиган ҳудудларда эркин сузувчи кемаларга қарши миналарнинг реал хавфи туфайли иштирокчилар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилди.