Бортида тўрт юз нафар муҳожир бўлган самолёт Минскдан Ироққа учган

400 дан ортиқ муҳожир – Ироқ фуқаролари Минск-Эрбиль рейси билан уйларига жўнаб кетишди.

Iraqi Airways авиакомпаниясининг Boeing 747-400 самолёти Беларус пойтахтидан Ироқнинг Эрбил шаҳрига учди, деб хабар берди сешанба куни аеропортнинг Телеграм канали.

Қайд этилишича, Минск-Эрбиль рейсига 417 нафар йуловчи (415 катталар ва икки ёшгача бўлган икки бола) рўйхатга олинган.

Хабар берганимиздек, бу йил асосан Ироқдан келган бир неча минг муҳожир Беларус билан чегара орқали Литва, Латвия ва Полшага ўтган. Литва ва Полшада муҳожирлар билан боғлиқ инқироз туфайли чегарада фавқулодда ҳолат жорий этилди, улар тиканли симлар ўрната бошладилар, Беларус ҳудудидан ноқонуний муҳожирлар оқимини чеклаш учун чегара ҳимоясини кучайтирдилар.

Беларус ва Полша чегарасидаги вазият 8-ноябр куни Яқин Шарқдан бир неча минг муҳожир Европа Иттифоқига кўчиб ўтиш истагида Беларус томонидан чегарага яқинлашгач, янада мураккаблашди. Полша расмийлари содир бўлаётган воқеаларни чегарадаги инқироз бошланганидан бери энг оғир лаҳза сифатида баҳолади. Ҳозирда асосан Ироқ ва бошқа араб давлатларидан келган муҳожирлар Беларус-Полша чегарасида Полша ва Германия расмийларининг уларни Европа Иттифоқи мамлакатларига кўчириш имконияти ҳақидаги қарорини кутишмоқда.

Европада Беларус ҳудудидан ноқонуний миграция «Беларус режими» нинг «гибрид агрессияси» деб аталади.