Британия авиация ва космик технологияларни Россияга экспорт қилишни тақиқлади

Буюк Британия Россияга қарши авиация санксияларининг янги пакетини тақдим этди.

Британиянинг янги санкциялари унга Россиянинг исталган самолётини ушлаб туриш ҳуқуқини беради. Шу билан бирга, авиатсия ва космосга тегишли товарларни Россияга экспорт қилишни тақиқловчи чоралар жорий этилди.

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Тақиқ Россия билан боғлиқ бўлган ҳар қандай шахс ёки белгиланган жисмоний ёки юридик шахсга тегишли бўлган, бошқариладиган ёки ижарага олинган ҳар қандай ҳаво кемасига тааллуқлидир ва Россия билан алоқадор шахсларга тегишли ҳар қандай самолётни ушлаб туриш ҳуқуқини ўз ичига олади.

«Буюк Британияда Россия байроғи остидаги самолётларни олиб киришни тақиқлаш ва уларда учиш учун жиноий жавобгарликка тортиш, Россия ва Кремлга яқин бўлганлар учун янада кўпроқ иқтисодий оғриқ келтиради», деди Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс.

Ташқи ишлар вазирлиги 9-март куни ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун янги қонунчиликни жорий этишни айтди, улар шунингдек, Россиянинг санкциялар остидаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ҳар қандай самалётларни Британия ҳаво кемалари реестридан олиб ташлаш ҳуқуқини ҳам ўз ичига олади.

Янги чора-тадбирлар, шунингдек, авиация ва космик технологиялар экспортига, жумладан суғурта ва қайта суғурталашга тўсқинлик қилади.

Бу мавжуд суғурталар бўйича қопламани олиб ташлашни англатади ва Буюк Британияда жойлашган суғурталовчилар ва қайта суғурталовчилар ушбу секторлардаги мавжуд суғурталар бўйича даъволарни тўлай олмайдилар, дейилади баёнотда.