Британия мудофаа вазири бош вазирликка номзодини қўйишдан бош тортди

Британия бош вазири ва Консерватив партия раҳбари лавозимига энг яхши даъвогар деб топилган Британия мудофаа вазири Бен Уоллес ўз номзодини илгари сурмасликка қарор қилди. Бу ҳақда у Твиттерда ёзган.

Бен Уоллес сайловларда уни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.

«Ҳамкасбларим ва оилам билан синчковлик билан ўйлаб, муҳокама қилиб, Консерватив партия етакчилиги учун курашда қатнашмасликка қарор қилдим. Мени қщллаб-қувватлашга ваъда берган парламентдаги барча ҳамкасбларим ва кенгроқ доира аъзоларидан жуда миннатдорман», — Твиттерда ёзган.