Британия Украинага ракеталар ва 33 миллион доллар беради

Британия ҳукумати Украина учун янги йирик ҳарбий ва молиявий ёрдам пакетини тайёрлади.

Бу ҳақда 24-март, пайшанба куни Британия ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, London Киевга олти мингта танкга қарши ва кучли портловчи ракеталар, шунингдек, Украина ҳарбийлари учун 25 миллион фунт стерлинг (33 миллион доллардан ортиқ) етказиб беради.

ОАВ маълумотларига кўра, гап пастдан учувчи нишонларга қарши қўлланиладиган «Starstreak» портатив зенит -ракета комплекслари ҳақида кетмоқда. Бу Украина ҳарбийларига Россия бомбардимончи самолётлари ва вертолётларига қарши курашда ёрдам бериши мумкин.

Бу 10 000 дан ортиқ ракеталарга берилган мудофаа ёрдамини икки баравар оширади ва Буюк Британия гуманитар ва иқтисодий ёрдам учун ажратилган 400 миллион фунт стерлинга қўшимчадир.

Бундан ташқари, Буюк Британия ББC Жаҳон хизматига «Россия ва Украинадаги дезинформацияга қарши курашиш ҳамда Халқаро Жиноят Суди томонидан уруш жиноятларини тергов қилиш учун янги молиявий ва полиция ёрдами учун» яна 4,1 миллион фунт стерлинг ёки 5,4 миллион доллар ажратади.

Қайд этилишича, Буюк Британия ўз қарорини 24-март куни НАТО ва G7 етакчиларининг учрашувларида эълон қилмоқчи.