Британия ва иттифоқчилар Украинага кўпроқ ҳалокатли қуроллар юбориш ниятида

Буюк Британия ва унинг иттифоқчилари Украинани Россия босқинидан ҳимоя қилиш учун унга кўпроқ ўлим қуроллари юборишга келишиб олдилар. Бу ҳақда пайшанба куни Британия мудофаа вазири Бен Уоллес маълум қилди, дея хабар беради Reuters.

«Бугун Украинага кўпроқ ҳалокатли ёрдам келади. Бир қатор давлатлар ё янги ғоялар ёки катта молиявий ваъдалар билан чиқишди», деди Уоллес анжуманда 30 дан ортиқ халқаро ҳамкорлар билан суҳбатдан сўнг журналистларга.

Британия вазирининг айтишича, ўлим қуроллари билан ёрдам узоқ масофали артиллерия, ўқ-дорилар ва бошқа ҳаво ҳужумига қарши қуролларни ўз ичига олади.