Британияда рекорд даражадаги иссиқлик тўлқини қурғоқчиликни келтириб чиқарди

Британиянинг саккиз туманида қурғоқчилик эълон қилинди. Британия атроф-муҳит агентлиги қурғоқчилик деярли бутун мамлакат бўйлаб тарқалиб кетганини айтди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Қайд этилишича, 12-август, жума куни қурғоқчилик бўйича миллий панел йиғилишидан сўнг Англиянинг ғарбий, жанубий, марказий ва шарқий қисмлари қуруқ деб эълон қилинган.

Метеобюро маълумотларига кўра, Британияда 1935 йилдан бери энг қуруқ июл.

«Биз дуч келаётган ҳозирги юқори ҳароратлар ёввойи табиат ва сув муҳитига босимни кучайтирди», деди Қурғоқчилик бўйича миллий гуруҳ раҳбари Харви Бредшоу.

Қурғоқчилик туфайли сув компаниялари табиатни муҳофаза қилиш бўйича қаттиқроқ чораларни эълон қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Британияда тарихда биринчи марта ғайритабиий иссиқлик туфайли Темза дарёсининг манбалари қуриб қолган.

Европа Иттифоқи Қўшма тадқиқот институти сўнгги бир неча юз йилдаги энг хавфли сув танқислигини башорат қилмоқда. Европадаги қурғоқчилик охирги 500 йилдаги энг ёмони бўлиши мумкин.