Британияда Россия олтинини олиб киришга тақиқ кучга кирди

Британияда 21 июлдан бошлаб Россия компанияларидан олтин олиб киришга тақиқ кучга киради.

Бу ҳақда Британия ҳукумати сайтида айтилган.

Жорий йилнинг 10 август ва 31 декабридан бошлаб кўмир ва нефтга нисбатан чекловлар кучга киради.

«Нефт ва нефт маҳсулотлари, кўмир ва кўмир маҳсулотлари ҳамда олтинни ҳар қандай импорт қилиш, шунингдек, ушбу маҳсулотларни бевосита ёки билвосита сотиб олиш, олиб кириш ва етказиб бериш тақиқланади», — дейилади ҳужжатда.