Бугун, 10-март куни Россияда Visa ва MasterCard ўз фаолиятини тўхтатади

Visa ва MasterCard тўлов тизимлари Россияни тарк этишларини маълум қилди. Улар ўз мижозларига бир неча кун вақт беришди.

10-мартдан бошлаб Россияда чиқарилган пластик карталар хорижда, хорижда чиқарилган карталар эса Россияда ишлашни тўхтатади.

Аслида, бу йўл билан Россия молия тизими ташқи дунёдан узилиб қолади.

Шу билан бирга, Россияда тўловлар Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган Миллий тўлов карталари тизими (НСПК) орқали амалга оширилади – айнан у “Мир” картасини чиқаради.

Хорижий онлайн-дўконлардан ташқари, россияликлар энди AppStore ва GooglePlay иловалар дўконларида, шунингдек, AppStore ва GooglePlayда Россия банкларининг Visa ва MasterCard карталари билан тўловларни амалга ошира олмайди.

Мир картаси ҳали ҳам баъзи хорижий мамлакатларда ишлайди. Булар, асосан, МДҲ давлатлари, шунингдек, Россия Марказий банки маълумотларига кўра, Туркия ва Вьетнам.