Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи биржада АИ-98 бензинининг биринчи партиясини сотди

Тошкентлик корхона Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган 60 тонна АИ-98 бензинини товар-хомашё биржасидан харид қилди.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси топшириғига кўра, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари 2021-йил давомида АИ-98 маркали юқори сифатли товар бензинини ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришни йу‘лга қўйиш бўйича тадқиқотлар олиб борди, дея тушунтиради завод матбуот хизмати.

2 декабр куни Республика товар-хомашё биржасида Тошкент шаҳрида жойлашган ИТП Интер Топфулл Петрол компанияси томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидан 60 тонна АИ-98 русумли автобензин харид қилинди.

Бир тоннаси 12 921 483 сўмдан бензин сотиб олинди.

Компаниянинг аниқлик киритишича, бугунги кунда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида товар белгиларини ҳисобга олган ҳолда 9 турдаги ва 20 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Автомобил бензини ишлаб чиқариш линиясига “АИ-80”, “АИ-91”, “АИ-92”, “АИ-95”, “QuWаtt АИ-95” маркали ва янги “АИ-98” автобензинлари киради.