Буюк Британия Бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди

Икки ойдан камроқ вақт давомида лавозимини эгаллаб турган Лиз Трусс Британия Бош вазири лавозимини тарк этишини эълон қилди.

Бош вазир янги муаммоларга дуч келди – Британия ҳукумати амалдорлари оммавий равишда истеъфога чиқа бошлади.

Консерватив партиянинг янги раҳбари ва бош вазир сайлови келаси ҳафта бўлиб ўтади.

Аввалроқ, 19-октабр, чоршанба куни кечқурун Жамоатлар палатасида кўпчиликнинг асосий парламент ташкилотчиси Венди Мортон истеъфога чиққани хабар қилинганди.

Бундан ташқари, унинг ўринбосари Крейг Уиттакер ҳам истеъфога чиқди.

Ички ишлар вазири Свелла Браверман ҳам истеъфога чиқди.

Бундан олдинроқ молия вазири Квази Квартенг ишдан бўшатилди.