Буюк Британия Россия Федерациясидан темир ва пўлат импортига тақиқ қўяди

Буюк Британия Россиянинг чўян ва пўлатини импорт қилишни тақиқлашни режалаштирмоқда. Тегишли ҳужжат эртага, 14 апрел куни мамлакат парламентида қабул қилинади.

Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазирлигининг расмий хабарида айтилади.

“Эртадан бошлаб биз Россия темир ва пўлатини импорт қилишни, шунингдек, Путинга жуда зарур бўлган квант технологиялари ва илғор материалларни экспорт қилишни тақиқлаймиз. Биз Путиннинг уруш машинасини тўхтатиш бўйича ўз миссиямизда тўхтамаймиз”, — деди Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трусс.

Темир ва пўлатдан ташқари, Россияга квант технологиялари, замонавий материаллар ва ҳашаматли товарлар экспорти ҳам тақиқланади. Бу чоралар Россия Федерациясининг асосий даромад манбаларига қаратилган ва Кремлнинг ҳарбий амбицияларини пучга чиқаришга қаратилган.