Буюк Британиядан ҳаво мудофаа тизими Полшага етиб келди

Полша ҳаво ҳудуди Британиянинг замонавий ҳаво мудофаа тизими Sky Sabre томонидан таъминланади.

Бу ҳақда Полша мудофаа вазири Мариуш Блашчак Тwиттеръда маълум қилди.

«Британиянинг Sky Sabre ҳаво мудофаа тизими Полша ҳаво ҳудуди хавфсизлигини таъминлаш учун мамлакатимизда аллақачон мавжуд. Бу Буюк Британия билан мустаҳкам муносабатларимиз натижаси ва шарқий қанот хавфсизлигига умумий ғамхўрлик қилаётганимиздан далолатдир», — дейилади хабарда. .

Бир кун аввал Полша вазири Натонинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари доирасида шу ҳафтада Британиядан танк бўлинмаси Полшага келишини ҳам маълум қилган эди.
Натонинг июн саммити олдидан вазир Полша иттифоқчилардан Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида иттифоқчиларнинг мамлакатдаги иштирокини оширишни сўрашини айтди.