Чехия президенти ўз фуқароларининг Украина Қуролли кучлари сафига киришини маъқуллади

Президент Милош Земан Чехия фуқароларининг Украина Қуролли Кучлари сафига киришини маъқуллади.

Март ойи бошида Украина армиясига қўшилишдан манфаатдор бўлган 300 га яқин одам Чехия ҳукуматига мурожаат қилган.

Чехия президенти Милош Земан 103 нафар фуқаронинг Украина Қуролли кучлари сафига киришига рухсат берди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Жири Овчачек маълум қилди.

Бу қарор ҳали бош вазир Петр Фиала томонидан имзоланмаган.

Қайд этилишича, март ойи бошида Украина армиясига қўшилишга қизиққан 300 га яқин одам расмийларга мурожаат қилган.